Криштиану Роналду Ҳабибни табриклади

CHERY AUTO

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду UFCнинг енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни Жастин Гэтжи устидан қозонган ғалабаси билан табриклади.

"Дўстим, табриклайман! Отанг сен билан фахрланган бўларди," - деб ёзди Роналду ўзининг Инстаграм тармоғида.

Ҳабибнинг отаси Абулманап Нурмагомедов 3 июль куни вафот этганди.

Россиялик жангчи "UFC 254" доирасида Жастин Гэтжини мағлуб этди ва фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!