Криштиану Роналду қозоғистонлик боксчи билан учрашди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду бокс бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкин билан суратга тушди.

“Мен DAZN учун махсус дўстим билан ажойиб янги лойиҳа устида ишламоқдаман.

Сени кўрганимдан жуда хурсандман ”, -деб фотосуратга португалиялик изоҳ қолдирган.

Роналду қозоғистонлик боксчига дастхати туширилган футболкани совға қилди.

Бир йил олдин Криштиану DAZN нинг халқаро елчисига айланганди. Футболчи ушбу ушбу ташкилотга мунтазам равишда интервбюлар бериб боради. Шунингдек ўйинини таҳлил қилади ва томошабинларга Туриндаги ҳаёт ҳақида гапириб беради.