Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Криштиану Роналдунинг "Ан-Наср"даги келажаги маълум

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

Роналду ҳам айнан шу нарсани талаб қилган эди

Криштиану Роналду ва "Ан-Наср" ўртасидаги зиддиятлар якунига етди. Бу ҳақда инсайдер Бен Жейкобс хабар бермоқда. 

Манба маълумотига кўра, португалиялик футболчи катта эҳтимол билан риёдликлар сафида қолади. Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси  "Ан-Наср"га янги мавсумда трансферлар учун кўпроқ маблағ ажратишини маълум қилган. Роналду ҳам айнан шу нарсани талаб қилган эди. Шу сабабли энди 40 ёшли форвард жамоада қолишга рози бўлган.

Маълумот учун, Илгари Криштиану "Ан-Наср" ўйинларини бойкот қилишни режалаштирган эди. У клубнинг бошқаруви ва кичик бюджетидан норози бўлган.  

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ