«Кристал Пэлас» «Челси» ҳимоячисини ижарага олди
«Челси» марказий ҳимоячиси Аксель Дисаси ўз фаолиятини «Кристал Пэлас» жамоасида давом эттиради. Лондон клуби расмий сайтида маълум қилишича, француз футболчи мавсум охиригача ижара асосида жамоага қўшилди.
«Жуда хурсандман. Клуб жуда тўғри йўналишда ривожланяпти, шунинг учун бу ерга ўтиш мен учун тўғри қарор деб ўйлайман», – деди Дисаси «Кристал Пэлас» матбуот хизматига берган интервьюсида.
Аксель Дисаси 2023 йилдан буён «Челси» клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. «Кўклар» таркибида 28 ёшли ҳимоячи барча мусобақалар доирасида 61 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар