Кристиан Пулишич "Милан"да қолишни хоҳламаяпти
Кристиан Пулишич "Милан" билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. Бу ҳақда "Football24" нашри хабар берди.
Манба берган маълумотларига кўра, футболчи келгуси мавсум Чемпионлари лигаси иштирок этадиган жамоа сафида ўйнашни истамоқда. Пулишичнинг хизматларига ҳозирда "Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
27 ёшли футболчини "Милан" клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади.Айни вақтда Кристианнинг трансфер бозоридаги нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, "росанериклар" АҚШлик вингерни 2024 йилда "Челси" дан 20,8 миллион еврога сотиб олган эди. Шу давр мобайнида футболчи 109 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол киритган ва 25 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар