Кроос: “УЕФА буни тушунишига 3 ой керак бўлди”

Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Евро-2024 чорак финалида Марк Кукуреллага тўп тегиб кетган шов-шувли лаҳза ҳақида киноя билан гапирди. Ўшанда, ҳакам Энтони Тейлор пеналти белгиламаган эди. 

Эндиликда УЕФА ҳакамларга шундай вазиятларда 11 метрлик жарима зарбасини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиши ҳақида янгиликлар тарқалди.. 

"УЕФАдагилар бу пеналти эканлигига тушунишлари учун уч ой керак бўлди, гарчи ҳамма буни ўша ердаёқ тушунган эди. Бу қарор мени тинчлантирди. Агар мен шу йўл билан Европа чемпиони бўлганимда ўзимни ғолиб деб ҳисобламасдим”, - деди собиқ футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Испанияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!