Кроос ва Модрич вундеркиндни “Барселона”га бермади!
“Фенербаҳче” клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер “Реал” билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Аслида 18 ёшли футболчининг “Барселона”га ўтиши кутилганди. Лекин сўнгги палада турк футболчиси Мадрид клубини танлади.
Таниқли журналист Волкан Демирнинг ёзишича, Ардага “Реал”нинг икки юлдузи – Лука Модрич ва Тони Кроос алоқага чиққан. Улар билан суҳбатлашганидан кейин Гюлер Каталонияга бормасдан, “Қироллик клуби”га ўтишга қарор қилган.
Арда Гюлер — 2014-2019 йиллар давомида “Генчлербирлиғи” академиясида тарбияланган. Кейин “Фенербаҳче” ёшлар жамоасига ўтди. Бу жамоанинг асосий таркибида 51 та ўйинда тўққизта гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.
Мадридликлар туркиялик ёш ўйинчи учун “Фенербаҳче”га 20 миллион евро тўлайди ва кейинги трансфердан 20 фоиз улуш ажратади.
Фикрлар
Реалда пул куп Салгина уйининг ухшамаса захирада киламан,Барселона да имконият берилади