Кроуфорд: "Мен учун энг катта воқелик у билан жанг қилиш"
Бокс бўйича биринчи ярим ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Теренс Кроуфорд учун Сауль Альваресдан кўра номдорроқ рақиб йўқ.
"Канело" - Кроуфорд бу ҳозирги боксдаги энг катта жанг. Музкур тўқнашувданда машҳурроғи менимча йўқ", - деди Теренс Кроуфорд.
Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд сўнгги жангида Эррол Спенсни мағлуб этган ҳолда биринчи ярим ўрта вазнда мутлақ чемпионга айланганди.
Сауль Альварес эса, охирги марта Жон Райдерга қарши рингга кўтарилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.
Маълумот ўрнида, "Канело" 30 сентябрь куни Жермелл Чарлога қарши жанг қилади.
Фикрлар