Кроуфорд: "Қанақа "Канело"? Бор эътиборим Мадримовга қаратилган"
Икки вазн тоифасида мултақ чемпион Теренс Кроуфорд ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши жангдан олдин Сауль Альварес билан муҳокамага бормоқчи эмас.
"Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган: 3 август ва Исроил Мадримов билан жанг. Мен "Канело" ёки бошқаси учун фикримни чалғитмайман. Ҳаммаси 3 августдан кейин ҳал бўлади", - деди Кроуфорд.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни АҚШда WBA камари соҳиби ҳамюртимиз Исроил Мадримов икки вазн тоифаси мутлақ чемпиони Теренс Кроуфордга қарши титулини ҳимоя қилади.
Фикрлар