Куадрадо янги жамоа топди
Хуан Куадрадо Колумбиянинг «Мильонариос» клуби билан эркин агент сифатида шартнома имзолади.
Лондоннинг «Челси» ва Туриннинг «Ювентус» жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо фаолиятини яна ўз юртида давом эттиради. 38 ёшли футболчи Колумбиянинг «Мильонариос» клуби билан шартнома имзолади, дея хабар берди жамоа матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, тажрибали хавбек янги жамоасига эркин агент сифатида қўшилди. Куадрадонинг охирги клуби Италиянинг «Пиза» жамоаси бўлган. У ерда колумбиялик футболчи 21 та ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урган.
Европада Куадрадо «Фиорентина», «Лечче», «Интер», «Аталанта» ва «Удинезе» таркибларида ҳам тўп сурган. Колумбия терма жамоаси сафида эса у 116 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 11 марта ишғол этган.

Изоҳлар (0)