Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Кукурелья ҳозир ПСЖдан ҳам кучли жамоа борлигини айтди

Қайси жамоа экан?

«Реал Мадрид» ҳимоячиси Марк Кукурелья ҳозирги пайтда ўз жамоасини Европадаги энг кучли клуб деб ҳисобламоқда.

«Ҳозир Европадаги энг кучли жамоа? Албатта, «Реал». Биз яхши спорт формасини қўлга киритдик, таркибимиз жуда кучли», – дейди футболчи.

Унинг сўзларига кўра, ПСЖ ҳам муносиб жамоа, аммо у француз клуби ўйинларини деярли кузатмайди. 

- ПСЖ ҳам яхши жамоа, лекин очиғини айтсам, уларнинг ўйинларини кўп томоша қилмайман. Мен учун ҳозирги пайтда Европада энг кучлиси – «Реал»», – дея келтиради 28 ёшли испан футболчининг фикрларини Madrid Zone нашри.

Эслатиб ўтамиз, Марк Кукурелья жорий йил ёзи бошида Лондоннинг «Челси» клубидан мадридликлар сафига қўшилган эди.

Жозе Моуринью бошқарувидаги «Реал» Ла Лиганинг 12 та туридан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам «Барселона»дан уч очкога ортда қолмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ