Кукурельянинг вазияти бўйича кутилмаган хулосалар
Марк Кукурельянинг қўл билан ўйнаган вазияти УЕФА томонидан пенальтига тавсия қилинмаган.
Испания ва Германия терма жамоалари ўртасидаги (2:1) учрашувнинг бош ҳаками Энтони Тейлор германиялик ярим ҳимоячи Жамал Мусиаланинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячи Марк Кукурельянинг қўлига теккан эпизодда қоида бузилишини аниқламади.
"УЕФА кўрсатмаларига кўра, бу пенальти эмас. Сабаби, Кукурельянинг қўли пастга, вертикал ҳолатда тушган ва қўл танага яқин бўлган", - деб ёзди журналист Бен Жейкобс.
"УЕФАнинг Евро олдидаги брифингида тўп қўлга тегиши масалалари бўйича аниқ мисоллар келтирилган ва бундай ҳолатларда пенальти ҳисобланмаслиги кераклиги айтилган.
Қўл танага яқин бўлиб, вертикал ҳолатда тургани боис бу вазиятда пенальти белгиланмаслиги мумкин", - деб ёзди "ESPN" мухбири Дейл Жонсон.
Фикрлар