Кулибали ўзини Англия чемпионатида синаб кўрмоқчи
Римнинг “Наполи” клуби ҳимоячиси Калиду Кулибали ўзини Англия премьер-лигасида синаб кўришга қарши эмаслигини билдириб ўтди.
“Айни дамда келажагим борасида бирон нима дея олмайман. Бироқ, ўзимни Англия чемпионатида синаб кўришни истайман. Кўрамиз, мавсум якунлангач нима бўлади. Менимча “Наполи”да қолсам керак. Ҳозир мен бор кучимни ва эътиборимни неаполликларга беришим керак”, - дейди Кулибали Sky Sports нашрига берган интервьюсида.
Маълумотларга қараганда Кулибалининг хизматларига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар