Кулибалини яна Италияга олиб кетишмоқчи

Лондоннинг “Челси” клубига тегишли марказий ҳимоячи Калиду Кулибали Италия А Сериясига қайтиши мумкин. Унинг трансферига "Интер" қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sport Italia.

Манбага кўра, яқин кунларда Милан гранди вакиллари Англияга ташриф буюриб, “аристократлар” раҳбарияти билан учрашув ўтказишади. "Интер" лондонликлар билан сенегаллик ҳимоячининг ижараси масаласини муҳокама қилмоқчи.

Кулибали ўтган ёзда "Наполи"дан "Челси"га ўтган эди. Африкалик футболчи ўтган мавсум “аристократлар” сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!