Куман Англиядан икки юлдузни танлади

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳужумкорлигини кучайтира оладиган футболчиларни олиб келади. Ана шу мақсадда, каталонияликлар “Манчестер Сити” сафида Англия чемпионлигини қўлга киритган Илкай Гюндоған ва Риёд Маҳрезнинг агентлари билан музокараларга киришди.  

Хосеп Гвардиола ёзда жамоасига “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилишни олиб келишини маълум қилган. Бу позицияда Маҳрез ўйнайди. Шу боис, Рияд бошқа жамоага ўтишни истамоқда.

Гюндоған манфаатларини ҳимоя қилаётган агентлар ҳам каталонияликлар билан ўзаро ҳамкорлик шартларини муҳокама қилиб олди ва бу трансфер ҳам амалга ошиши мумкин.

Маҳрез премьер-лига ўйинларда 27 та учрашувда 9 та гол ва олтита голли пас муаллифи бўлди. Илкай эса, 28 та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди ва иккита ассистни амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)