Куман

"Барселона"нинг янги бош мураббийи Рональд Куман жамоа таркибини қайта шакллантириш ишларини давом эттирмоқда.

Sport.es нашрининг ёзишича, голландиялик мутахассис мавсумлар оралиғида ҳимоячи Самуэль Умтити ва ярим ҳимоячилар Артуро Видаль ҳамда Иван Ракитичдан қутилмоқчи. Улар тез орада трансферга қўйилади.

Бундан аввалроқ эса, Жорди Альба, Серхио Бускетс ва Луис Суарес Куманнинг режаларига кирмаслиги маълум бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар