Куманнинг кутилмаган қарори
Рональд Куман ўз шогирдлари қаторига ҳеч ким кутмаган футболчини қўшишга қарор қилди.
Каталонияликлар ҳимоя чизиғини кучайтириш учун “Челси”да тўп сураётган германиялик Антонио Рюдигерга оғиз солмоқда.
“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳам Рюдигернинг яна уч йиллик шартнома борлигига қарамай, клуб раҳбариятидан битимни янгилашни ва амал қилиш муддатини узайтиришни сўраяпти. Шунга қарамай, Лэмпард немис футболчисига етарлича ўйин вақти бермаётгани учун Антонио бошқа жамоалар таклифини қабул қилишга тайёр.
Умуман олганда эса, Рюдигер 2017 йилдан буён 115 та учрашув ўтказиб, олтита гол урган. Агар истеъдодли ҳимоячи асосий таркибга кира олмаса, Германия миллий терма жамоасидаги жойини йўқотиб қўйиши мумкин. Унинг ўзи келаси йили бўладиган Европа чемпионатида иштирок этишни истамоқда.
Фикрлар