
Кунде жазоланди
"Барселона" Ла Лиганинг 9-турида "Алавес" меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувни Жюль Кунде захирадан бошлади. Бунинг сабаби, бош мураббий Ханс-Дитер Флик ротацияга қўл урганида, деб тахмин қилинди. Аммо бундай бўлиб чиқмади.
"Diario Sport" нашрига кўра, франциялик ҳимоячи ўйинга кеч қолани учун Флик уни асосий таркибга киритмади. Бу германиялик мутахассис томонидан қўлланилган жазо сифатида кўрилмоқда.
Аммо Кунде 67-дақиқада Эктор Фортнинг ўрнига захирадан ўйинга қўшилиб, яхши учрашув ўтказди. Футболчи 2 та дуелда ғолиб чиқиб, шерикларига 28 та уринишдан 27 та аниқ пас бера олди. Шу билан бирга, битта муваффақиятли дриблинг ҳам амалга оширди.
Флик шогирдлари Ла Лиганинг 9 та ўйинида 8 та ғалабани нақд қилиб, турнир жадвалида 24 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Жамоани олдинда "Севилья", "Бавария" ва "Реал"га қарши баҳслар кутиб турибди.
Фикрлар