Куртуа фaoлиятини «Реал Мадрид»да якунламоқчи
Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа молиявий жиҳатдан анча манфаатли таклифларга қарамасдан, ўз фаолиятини мадридлик "Реал" таркибида давом эттиришга қарор қилган. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, тажрибали посбон клуб билан амалдаги шартномасини охиригача бажаришни истаганини билдирган. У ўз профессионал фаолиятини ҳам айнан "қироллик клуби" сафида якунлаш ниятида.
Тибо Куртуа "Реал" сафига 2018 йил ёзида қўшилган. Шу вақтдан буён у жамоа билан бирга 14 та совринни қўлга киритди, улар орасида Чемпионлар лигасининг икки мартаги ғолиблиги ҳам бор. Жорий мавсумда бельгиялик дарвозабон 8 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан тўққизта тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар