
Куртуа: “Мен "Ливерпуль" билан учрашишни хоҳлайман”
“Реал Мадрид” посбони Тибо Куртуа Рио Фердинандга интервью берди. Ушбу подкаст давомида футболчи Чемпионлар лигасининг навбатдаги босқичларида қайси жамоага қарши ўйнамоқчи эканлигини айтди.
“Агарда биз Европа Чемпионлар лигасида кейинги босқичларига йўл оладиган бўлса, умид қиламанки “Ливерпуль” билан тўқнаш келамиз. Шу боис, албатта бу учрашувда ҳам муваффақиятга эришишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз” – деди 32 ёшли дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, Куртуа “Реал Мадрид” таркибида мерсесайдликларга қарши 6 марта тўқнаш келиб, 4 та ғалаба, 1 та дуринг ва 1 та мағлубиятга учраган. Ягона муваффақиятсизлик ҳам жорий мавсум ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида юз берди. Ушбу беллашувда Арне Слот шогирдлари 2:0 ҳисобида “қироллик клуби” устидан зафар қучган эди.
Фикрлар