Куртуанинг фикрича ҳакам икки пенальтини ҳам тўғри белгилаган

  • 17 сентября, 10:39
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигаси дастлабки турида "Марсель" дарвозасига белгиланган иккита пенальтини тўғри деб баҳолади.

Tecno

- Менинг назаримда, иккала пенальти ҳам - тўғри белгиланган, - деди Куртуа ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатда.

"Қаймоқранглилар" иродали ғалабага эришди - 2:1. Уч очко Килиан Мбаппенинг дубли туфайли қўлга киритилди - франциялик футболчи 28 ва 81-дақиқаларда 11 метрлик жарима тўпларини аниқ амалга оширди. Иккинчи пенальти эпизоди баҳсларга сабаб бўлди ва "Марсель" бош мураббийи Роберто де Дзерби ҳакамнинг қароридан норозилигини очиқ-ойдин билдирди.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи турда "Реал" сафарда "Қайрат"га қарши ўйин ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Baxil Alihuja
17/09/2025 11:03
куртуани фиури холис эмас!
гирром билан ютганини тан олармиди