Курзава учун "Арсенал" ва "Барселона"дан ташқари яна бир гранд клуб курашга қўшилди

"Ливерпуль" клуби ҳам ПСЖ ҳимоячиси Лайвин Курзава учун курашга қўшилди.

Sportsmole нашри тарқатган хабарга қараганда, мерсисайдликлар мавсумлар оралиғида 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Лекин, уни қўлга киритиш АПЛ гранди учун осон бўлмайди. Боиси, Курзава учун "Арсенала" ва "Барселона" ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Курзаванинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин. У бу мавсум 14 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!