Кутиб олинг, Жек Делла Маддалена - ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони!

  • 11.05.2025 10:02
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ҳозиргина "UFC 315" турнири ўз ниҳоясига етди.

Унинг асосий тўқнашувида Белал Мухаммад ва Жек Делла Маддалена ўзаро жанг қилди. Шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда Маддаленанинг қўли баланд келди. У барча раундларда рақибидан кўра фаолроқ ҳаракат қилиб, якунда ярим ўрта вазндаги чемпионлик камарига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарама-қаршиликдаги натижа Ислом Махачевнинг ярим ўрта вазнга ўтиш эҳтимолини оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!