Кутилмаган мураббий “Реал”ни бошқармоқчи

Карло Анчелоттининг “Реал”дани ишлари жойида. Клуб хўжайинлари италиялик мутахассисдан кейин жамоани “Байер”ни Бундеслига чемпионига айлантирган Хаби Алонсога топширмоқчи.

Шунга қарамай, Мадрид жамоасини бошқаришга тайёр яна бир номзод пайдо бўлди.

Альваро Арбелоанинг агенти мижози “Реал”нинг асосий таркибини бошқаришга тайёрлигини таъкидлади. Арбелоа айни пайтда “Қироллик клуби”нинг  ўсмирлар жамоасида фаолият олиб бормоқда.  

- Альваро “Реал”ни бошқаришни истайди. Мен бир кун келиб, у “Сантьяго Бернабеу”да бош мураббий сифатида ўз ўрнини топишига ишонман, - деди 41 ёшли мутахассиснинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агент.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!