Кутилмаган номзод! Клопп Германиянинг асосий ўйинчиси кимлигини айтди
Юрген Клопп пайшанба куни кечқурун Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк ўйинини ўтказади. Бундестим Миллатлар лигаси биринчи тури доирасида сафарда Нидерландия термасига қарши майдонга тушади.
The Touchline нашрининг ёзишича, Клопп ҳужумчи Карим Адейемини Германия термасининг асосий фигураларидан бири сифатида кўрмоқда. «Барселона» шарафини ҳимоя қилаётган футболчи мунтазам равишда Бундестимнинг асосий таркибидан жой олиши кутилмоқда.
Клуб даражасида 2026/2027 йилги мавсумда Карим Адейеми саккизта ўйинда майдонга тушди. У шу вақт ичида учта гол урди ва жамоадошларига яна учта голли пас йўллади.
Нидерландия – Германия учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.

Фикрлар