Кутилмаган янгилик: Ҳабиб Нурмагомедов UFCга қайтади!

UFC Дэйна Уайт Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашув тафсилотларини маълум қилди. Унга кўра, россиялик жангчи яна спортга қайтмоқчи.

UFC турнирларининг енгилмас жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов 29-ғалабадан сўнг, онаси талабига кўра, аралаш жанг санъатлари беллашувларида иштирок этмаслигини билдирган эди. Айни кучга тўлган спортчининг шу тариқа профессионал спортни тарк этишини ҳеч ким кутмаганди.

UFC Дэйна Уайт яқинда Ҳабиб унга нималар деганини омма эътиборига ошкор қилди.

- Ҳабиб шундай деди: “Алекс Оливейра Тони Фергиюсон билан зўр жанг қилди. Кейинги шанба биз яна иккита қизғин тўқнашувни кўрамиз: Конор МакГрагор – Дастин Порье ва Майкл Чендлер-Дэн Хукер. Мен бўлажак жангларни кузатаман ва бу йигитлар нималарга қодирлигини кўрсатишини кутаман. Менга ҳақиқий жангни кўрсатинг ва мен битта тўқнашув учун октагонга қайтаман”, - деб хабар берди Уайт.  

Бундан ташқари, UFC раҳбари Ҳабиб ММАда ўзи орзу қилган барча чўққиларни забт этиб бўлгани учун жангларда қатнашишга иштиёқ қолмаганини ҳам айтганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов 2018 йилнинг апрелида UFC чемпионлигини қўлга киритгач, унвонини уч марта – Конор МакГрегор, Дастин Порье ва Жастин Гэтжига қарши учрашувларда муваффақиятли ҳимоя қилди. Сўнгги жангини 2020 йилнинг 24 октябрида ўтказган Ҳабиб, Гэтжи устидан ғалаба қозониши билан, октагонда туриб, фаолиятини якунлаганини эълон қиланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар