Ла Лига қоидаларига ўзгартириш киритилди

Янги мавсумдан бошлаб Ла Лига клублари футболчида мия чайқалиш ҳолати кузатилган тақдирда 6-алмаштиришни амалга ошириши мумкин. Жарима майдончасидаги пенальтилар талқини ўзгаради, кичик контактлар учун жарима белгиланмайди.

2024/25 йилги мавсум учун Ла Лига қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани эълон қилинди.

Кейингши мавсумдан бошлаб жамоалар ўйинчининг мияси чайқалган тақдирда қўшимча олтинчи алмаштиришни амалга оширишлари мумкин бўлади. Бунинг учун шифокор боши жароҳатланган футболчини ўйинни давом эттира олмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Қолаверса, янги мавсумдан бошлаб фақат жамоа сардори ҳакамга тушунтириш учун мурожаат қилиши мумкин бўлади. Шунга ўхшаш қоида охирги "Евро-2024"да қўлланилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!