Ламин Ямаль: Бу жамоада ҳеч қачон ўйнамайман!
Испания терма жамоаси ва “Барселона” клубининг 16 ёшли ҳужумкор футболчиси Ламин Ямал ўзи ҳеч қачон ўйнамайдиган жамоа номини айтди.
- Мен ҳам “Барселона”нинг “Реал”да ҳеч қачон ўйнамайман, дейдиган фанатлариданманми? Ҳа, албатта шундай, - деди Ламин Ямал Marca нашрига.
Клуб тарбияланувчиси бўлган Ламин Ямал асосий таркибга бир йил муқаддам қабул қилинган эди. Якунланган мавсумда 16 ёшли футболчи барча турнирларда 51 маротаба ўйин ўтказиб, еттита гол ва 10 та ассист муаллифи бўлди.
Бундан ташқари, Ламин Ямал Испания терма жамоасида ҳам муваффақиятли тўп тепмоқда. Ҳозирга қадар у халқаро миқёсда 12 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба ишғол қилган.
Фикрлар