Ламин Ямал финал олдидан муаммога дуч келди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал 2026 йилги жаҳон чемпионати финали олдидан сон қисмида ноқулайлик сезаётгани хабар қилинди. Бу ҳақда испан нашри AS маълумот берди.

Манбага кўра, футболчи пайшанба куни жамоадан алоҳида, индивидуал дастур асосида машғулот ўтказган. Унинг чап сонида махсус боғлам борлиги кузатилган. Шу билан бирга, журналист Альфредо Мартинес маълумотига кўра, Ямал финал учрашувигача тўлиқ тайёр ҳолатга келиши кутилмоқда.

Жаҳон чемпионати финали 19 июль куни бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда Испания ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келади. Мусобақа АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилмоқда. Ямал бу турнирда шу пайтгача етти ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урди.

19 ёшли Ямал "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида 2023 йил апрелидан бери ўйнаб келмоқда. Каталония клуби билан бирга у Испания чемпиони унвонини уч марта (2023, 2025, 2026), Испания Суперкубогини икки марта (2025, 2026) қўлга киритган, шунингдек, 2025 йилда мамлакат кубогини ютиб олган. Миллий терма жамоа сафида эса Ямал 27 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 12 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!