Ламин Ямал: "Месси — барча даврларнинг энг яхшиси"

"Барселона" вингери Ламин Ямал "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Мессини ўзи учун намуна деб атади.

"Қачонки спортчининг нафақат ўз спорт турида, балки бошқа барча турларда ҳам афсона эканини англасангиз, демак у энг зўридир. Месси — бунинг ёрқин мисоли. У футбол тарихидаги энг яхши футболчи, шу билан бирга энг яхши спортчи ҳам.

Мен учун у шунчаки кумир эмас. Барча уни қилган ишлари ва кўрсатаётган намунаси учун ҳурмат қилади. Мен ҳам унинг изидан боришга умид қиламан", — деди Ямал.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!