"Ланс" бош мураббийи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: "У каби футболчини ҳали кўрмагандим!"
"Ланс" бош мураббийи Франк Хейз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Унинг майдондаги ўйинини кўриб, бу йигит 19 ёшда эканига шубҳа қилиб қоласиз. Ҳусановнинг ҳаракатлари 25 ёшли футболчиникига ўхшайди, аммо у ростан 19 ёшда.
Кам дақиқа кўриниш берган бўлса ҳам ҳимоячи ишончли ўйини билан ўзини зўр даражада эканини намойиш қилди. Унда француз тили билан озроқ муаммоси бор. Бироқ шуни инобатга олмаганда, Абдуқодир клубга мослашиб кета олади.
Ҳафта давомида унинг тўп билан ажойиб ишлар қила олишини кўрдик, ўзининг даражаси қандай ҳолатда эканини исботлай олди. Ҳусанов - жиддий, оғир-вазмин ва тўп билан яхши ҳаракат қила оладиган ёш иқтидор соҳиби.
19 ёшда бизнинг ёшартирилган таркибда у каби футболчини ҳали кўрмагандим. Бизда истеъдодли ёшлар етарли, аммо бу даражада эмас. Билмадим, унинг мавсуми қандай ўтади, аммо биз машғулотларда ижобий ҳолатни кузатмоқдамиз", - деди мутахассис.
Фикрлар