Лапорт жаҳон чемпионати ярим финалида ўз она юртини мағлуб этган биринчи футболчига айланди
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Эмерик Лапорт жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор ярим финалда ўз ватанига қарши майдонга тушиб, ғалаба қозонган футболчига айланди.
Лапорт Францияда туғилган, ёшлар терма жамоалари таркибида 50 дан ортиқ ўйин ўтказган. Аммо Дидье Дешам бошқарувидаги асосий терма жамоада унга имконият берилмаган эди.
Футболчи ўсмирлик пайтиёқ Бильбаодаги «Атлетик» клуби тизимига қўшилган. 2021 йилда у Испания фуқаролигини олди ва шу йилиёқ янги терма жамоаси сафида дебют қилди. 14 июль куни Испания терма жамоаси жаҳон чемпионати ярим финалида Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа финалига йўл олди.
Жаҳон чемпионати финал учрашуви 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штати, Ист-Ратерфорд шаҳрида жойлашган «Метлайф» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар