Лапорта Альваресга қизиқиш борлигини тасдиқлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоа “Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Альваресга қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.

“Биз уни ҳам, бошқа номзодларни ҳам рўйхатдан чиқарганимиз йўқ. Чунки “Барселона” энг яхши футболчиларни таклиф қила олади. Аммо шартларни ўзимиз белгилаймиз. Ҳеч қандай ақлсиз қарорлар бўлмайди”, — деди Лапорта.

Маълумот учун, мадридликлар Альваресни 2024 йил ёзида “Манчестер Сити”дан 75 миллион еврога сотиб олган эди. Айни пайтда футболчининг трансфер нархи 90 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!