Лапорта "Барселона"нинг навбатдаги президентлик сайловида иштирок этади

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбари Жоан Лапорта 2026 йилда бўлиб ўтадиган "кўк-анорранглилар"нинг навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш ниятида.

Мени бундай қилишга ҳаққим бор. Яна ўз номзодимни қўймоқчиман. Ҳозирги директорлар кенгаши билан клубда ишлашни давом эттирмоқчимиз. Биз ҳаммамиз ўз ишимизнинг фидоийларимиз", - дея Лапортанинг сўзларини келтирди "Mundo Deportivo" нашри. 

Эслатиб ўтамиз, Лапорта Каталония клуби президенти лавозимига 2021 йилда қайтган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!