Лапорта: «Бу "Барселона" учун оғир зарба бўлди»
«Барселона» «Реал»дан мағлубиятга қарамай, 27 очко билан Ла Лигада «қироллик клуби»дан уч очко олдинда пешқадамлик қилмоқда.
Испания чемпионати ўнинчи турининг марказий баҳсида «Барселона» ўз майдонида «Реал Мадрид»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Каталония клуби президенти Жоан Лапорта ушбу натижа юзасидан фикр билдирди.
«Бу биз учун оғир зарба бўлди. Лекин жамоа тезда ўзини қўлга олмоқда. Таркибимизда кўплаб ёш футболчилар бор. Мураббийлар штаби мағлубият сабабларини атрофлича таҳлил қилди. Олдимизда ҳали узун йўл турибди.
«Реал» етакчи футболчиларимизни жуда қаттиқ назорат остига олди. Шунга қарамай, биз ҳали ҳам турнир жадвалида пешқадаммиз. Мақсадимиз ўзгармаган», – дея Лапортанинг сўзларини Marca нашри келтиради.
Ла Лиганинг ўн туридан сўнг «Барселона» 27 очко жамғарган ва «қироллик клуби»дан уч очкога олдинда бормоқда.

Изоҳлар (0)