Лапорта ПСЖ билан рақобатни орзу қилмоқда

CHERY AUTO

"Барселона" президенти Жоан Лапорта янги мавсумда жамоаси ва ПСЖ ўртасидаги рақобатни кўришни истамоқда.

Tecno

"Менимча, ПСЖ ўтган мавсум жуда яхши ўйнади — Чемпионлар лигасини, Франция чемпионлигини ютди. Улар яхши футбол намоён этди. Жамоада яхши мураббий, яхши футболчилар бор. Афсуски, биз уларга қарши ўйнай олмадик.

Футболни севувчиларнинг барчаси ўтган мавсум дунёдаги энг рақобатбардош ва жисмонан яхши формадаги икки жамоа айнан биз эканлигимизни тан олади.

Келгуси мавсумда бу даражага ета оламизми ва ким яхшироқ эканини аниқлай оламизми — кўрамиз. Албатта, бошқа клубларга нисбатан ҳурматим катта, лекин эҳтимол, бу йил янги рақобатчи пайдо бўлар", — дея таъриф бериб ўтди каталонияликлар президенти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!