Лапорта Хавини қай ҳолатда жамоада қолишини айтди
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Хави Эрнандес ўз қарорини қайта кўриб чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Испаниялик мутахассис мавсум охирида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилганди.
Хави кейинчалик жамоа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган тақдирда ҳам фикридан қайтмаслигини тан олди. Шунга қарамай, Каталония клуби раҳбари ҳамон уни фикридан қайтаришга уринмоқда.
"Ўйлайманки, агар биз совринларни қўлга киритсак, Хави ўз қарорини қайта кўриб чиқади. Мавсум охирида гаплашамиз. Баъзида қарорлар ўзгаради", - деди Лапорта.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лигада "Реал"дан 8 очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида Хави шогирдлари чорак финал босқичида ПСЖга қарши майдонга тушади.
Фикрлар