Лас-Вегасдаги бокс оқшоми: "Канело" - Чарло ва бошқа жанглар натижалари

  • 1 октябрь, 2023, 11:29
  • 0
  • Бокс

1 октябрга ўтар кечаси Лас-Вегасдаги "T-Mobile" аренасида бокс турнири бўлиб ўтди, ушбу оқшом марказий баҳсида Сауль "Канело" Альварес (60-2-2) супер ўрта вазн мутлақ чемпионлиги унвонини Жермелл Чарло (35-2-1)га қарши ҳимоя қилди.

Тўқнашув тўлиқ 12 раунд давом этди. Альварес очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди - 119-108, 118-109, 118-109. Шунингдек, у 7-раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширган.

Оқшомнинг бошқа жанглари натижалари:

Йорденис Угас (27-6) Марио Барриосга (28-2) очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди.
Хесус Рамос (20-1) ҳакамлар қарорига кўра Эриксон Лубинга (26-2) ютқазди.
Элия Гарсия (16-0) саккизинчи раундда Армандо Реседисни (14-2) нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!