"Лацио" ҳимоячиси Романьоли "Торино"га қарши ўйинда бурнини синдириб олган!

  • 29 сентябрь, 2023, 14:55
  • Karim Xudayqulov
  • 0
CHERY AUTO

Кеча А Серия 6-тури доирасида "Лацио" ўз уйида "Торино" билан куч синашди. Ушбу ўйинда римликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Tecno

Аҳамиятлиси, ўша беллашувда "бургутлар" ҳимоячиси Алессио Романьоли бурнини синдириб олгани маълум бўлди. 28 ёшли футболчига учрашувдан сўнг бурун синиши ташхиси қўйилган. Алессио аллақачон даволанишни бошлаб юборган ва у ҳар куни тиббий кўрикдан ўтиши кераклиги айтиб ўтилган.

Маълумот ўрнида, "Лацио" навбатдаги ўйинини эртага сафарда Романьолининг собиқ жамоаси "Милан"га қарши ўтказади. Ҳозирда Маурицио Сарри шогирдлари А Серияда 7 очко билан 12-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!