Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Лацио" – "Рома". Матнли трансляция

Изоҳлар: 7

Воқеалардан онлайн хабардор бўлиш учун саҳифани янгилаб туринг.

Бир неча дақиқалардан сўнг А Сериянинг 6-туридан ўрин олган "Лацио" – "Рома" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

  • 90+5
    swist

    Учрашув якунланди. Рим дербисида мезбонларнинг қўли баланд келди.

  • 90+4

    "Бўрилар"га ҳужумда креативлик етишмаяпти.

  • 90+3

    Ҳаводан келаётган тўпни тўхтатишга қийналган Элдор уни жамоасига сақлаб қолди.

  • 90+2

    Андерсон қанотдан тўпни жарима майдонига оширди. Патрисиу ўз ўрнида.

  • 90
    add_time

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.

  • 89
    subs

    Чиро Иммобиле ўз ўрнини Ведат Мурикига бўшатиб берди.

  • 87

    Карлес Переснинг рейди тўп йўқотилишига сабаб бўлди.

  • 85
    yellow

    Верету ва Каталди огоҳлантирилди

  • 85

    Майдонда "чопди чопди" бошланиб кетди

  • 83

    Шомуродов тўпни Абрахамга узатди. Рейна чиқиб келиб, тўпни қайтариб юборди

  • 82

    Маурицио Сарри шогирдлари бугун қарши ҳужумда жуда қўрқинчли ўйнамоқда. "Рома" ҳимоячилари улгурмай қоляпти

  • 80

    ЗАРБАААА! Шомуродовнинг айланма зарбасини Рейна қайтаришга эришди. 

  • 77
    subs

    Заньоло ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнга Карлос Перес туширилди

  • 77
    injury

    Заньоло жароҳат олган кўринади. Футболчи майдонда ётиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 75

    Кталдининг жаримадан йўллаган зарбаси ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 72
    goalkeeper

    Пепе РЕЙНАААА! Заньолонинг кучли зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. Нималар қиляпсан, Рейна?

  • 70

    Михитарян ўткир бурчакка зарба йўллади, ноаниқ

  • 69
    goal

    ГОООЛ! Верету нуқтадан зарба йўллашда адашмади ва ҳисобни қисқартирди

  • 68
    penalty

    Қарор қатъи шикоятга ўрин йўқ. ПенальтиЙ

  • 67

    Ўйин рефериси ВАРга мурожжат қилмоқда

  • 67
    penalty

    Заньоло жарима майдони ичида йиқилди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди

  • 64
    subs

    "Рома"да ўзгариш: Стефан Ал-Шаарави ўрнига ЭЛДОР ШОМУРОДОВ туширилди

  • 63
    goal

    ГООООООООООЛ! "Лацио" "Рома"ни қарши ҳужумда жазолади. Иммобила битта ҳаракат билан дарвозабон ва ҳимоячини алдади ва тўпни Андерсонга узатди. Фелиппе деярли очиқ дарвозани нишонга олишда адашмади

  • 62
    yellow

    Ҳакам Моуриньога сариқ карточка кўрсатди

  • 61
    subs

    Лукас Лейва ўрнига  Данило Катальди туширилди

  • 54
    corner

    Бурчак тўпидан сўнг яна Ибанез бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 50

    Заньолонинг бош билан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 48

    ВААААЙ! Стандарт вазиятдан сўнг Иммобиле қулай имкониятдан фойдалана олмади

  • 46
    swist

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1
    swist

    Биринчи тайм якунланди. Абрахам жароҳат олган бўлиши мумкин. Иккинчи бўлимда Шомуродовни кутиб қоламиз!

  • 43

    "Рома" сўнгги дақиқаларда босимни оширмоқда

  • 40
    goal

    ГОООООООЛ! Бурчак тўпидан сўнг Ибанез бош билан гол уриб, орадаги фарқни қистартирди

  • 37

    Эл-Шаарави ноқулай вазиятда кучсиз зарба йўллади

  • 36

    Иммобиле бирга-бир вазитяга чиқиб борди ва зарба йўллади. Тўп ён томондан дарвоза тўрига бориб тегди

  • 32

    Верету стандартдан жарима майдони ичига узатмани амалга оширди. Рақиб футболчилари эса тўпни қайтарди

  • 30

    "Рома" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади ва  рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди

  • 26
    corner

    Бурчак тўпидан сўнг Заньоло бош билан зарба йўллади. Рейна яқин масофадан йўллаган зарбани қайтарди

  • 25

    ВУУУУҲ! Веретунинг кучли зарбасини Рейна қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 23

    Андерсон жарима майдони ичига кириб борди. Ибанез эса қўполлик ишлатмай ундан тўпни олиб қўйди

  • 21
    offside

    "Рома"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Тэмми Абрахам офсайда қолиб кетди

  • 19
    goal

    ГООООООЛ! Иммобиленинг узатмасидан сўнг Педро гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди

  • 18
    corner

    Бурчак тўпидан сўнг Брайан Кристанте бош билан зарба берди. Бироз аниқлик етишмади

  • 14

    Брайан Кристантенинг жарима майдони ичига узатган пасини ҳимоячилар қайтаришга эришди

  • 12
    yellow

    "Рома" дарвозабони огоҳлантирилди

  • 11
    goal

    ГОООООЛ! Сергей Милинкович-Савич жарима майдонига яқинлашди ва Андерсоннинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозага жойлаб қўйди

  • 6

    Стефан Эль-Шаарави рақиб футболчисини йиқитди

  • 4

    Адам Марушич тўп учун курашда жуда қўпол ўйнади

  • 1
    swist

    Ҳакам хуштаги янгради ва учрашувга старт берилди

  • 0

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди

  • 0

    Легионеримиз Элдор Шомруодов мазкур беллашувни захира ўриндиғида бошлайди

  • 0

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Ушрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Баҳсни сизлар билан бирга камина Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ