Италия А Сериясининг 14-турида “Милан” ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилди.

“Сан Сиро”да кечган ўйинда дарвозаларга нақд 5 та гол киритилди. Якунда эса “россонерилар” 3:2 ҳисобида зафар қучди. “Милан”нинг голларига Анте Ребич (10'), Хакан Чалханоглу (17') ва Тео Эрнандес (90') киритган бўлса, “Лацио” сафида Луис Альберто (28') ва Чиро Иммобиле (59') гол муаллифига айланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)