Лаутаро Мартинес: "Биз скудетто учун курашишни мақсад қилишимиз керак"

CHERY AUTO

"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоа 2025/26 йилги мавсумда скудетто учун курашни олдига асосий мақсад қилиб қўйиши кераклигини таъкидлади.

Tecno

Италия А Сериясининг 15-тури доирасида миланликлар сафарда "Женоа"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва айни пайтда 33 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Ушбу баҳсда аргентиналик футболчи гол урди ва голли узатма ҳам амалга оширди.

— Бу жуда катта аҳамиятга эга. Биз қайтадан юқори поғонага қайтдик, чунки қаттиқ меҳнат қилдик, ўзимиздан кечдик. Биз ҳақимизда нима дейишларидан қатъи назар, фақат ўзимизга эътибор қаратяпмиз, меҳнат қилаяпмиз, ўсишда давом этяпмиз ва мухлисларимизни қувонтиришга умид қиламиз.

Бир неча йилдан бери ҳамма "Интер" ҳақида гапиряпти, чунки биз яхши ўйнаяпмиз. Танқид ҳам, мақтов ҳам — бу оддий ҳол.

Биз ўз кучли томонларини яхши билган жамоамиз ва ҳар доим "Интер"ни энг юқори поғонада ушлаб туришга интиламиз. Бу сўзлар такрорга ўхшаши мумкин, аммо биз буни амалда кўрсатяпмиз. Кийиниш хонасидаги хабар аниқ: биз бунга эришмоқчимиз.

Бу аввало ўзимизга йўлланган хабар. Мен доим айтганимдек, айнан биз меҳнат қиламиз ва "Интер"ни ўз ўрнига қайтаришга ҳаракат қиламиз. Шу тарзда мен жамоага мурожаат қиламан, — деди Мартинес DAZN’га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!