Лайло совринга жуда яқин келганди

Қозоғистонда ёш теннисчилар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида ҳамюртимиз Лайло Баҳодирова бош совринни қўлга киритолмади.

Яккаликлар ўртасида иккинчи рақамда сараланган Лайло Баҳодирова ярим финалгача бўлган беллашувларда қозоғистонлик Карина Ризванова, россиялик Ева Гаркуша ва Алёна Никишинани мағлубиятга учратган эди. 

Финал йўлланмаси учун россиялик Мария Ткачева билан беллашган ҳамюртимиз кутилмаганда 4:6, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани давом эттиролмади. 

Жуфтлик беллашувларида Лайло Баҳодирова ва Милана Масленкова финалда қатнашди. Совринга жуда яқин келган ҳамюртларимиз ҳал қилувчи беллашувда қозоғистонлик Дарья Детковская ва россиялик Авелина Сайфиддиновага 3:6, 6:3, 4:10 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!