Лазизбек Муллажонов: "Мураббийлар якуний нуқтани сен қўясан деди"
Хабарингиз бор, куни кеча Қозоғистонда бокс бўйича "Элорда" кубоги ўз якунига етди. Мазкур турнирда оғир вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Лазизбек Муллажонов барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Биз ушбу боксчимиз билан боғланиб, турнир таассуротлари ва профессионал боксдаги жанги ҳақидаги савол билан мурожаат қилдик.
- Аввало, Қозоғистондаги муваффақият билан табриклаймиз!
- Рахмат.
-Финал жангида дастлабки раунддан рақибни катта устунлик билан мағлуб этишга ҳаракат қилдингиз...?
- Албатта, финалга уч киши чиққан эдик. Саиджамшид ҳамда Асилбекка жангни беришмаганидан кейин, мураббийлар якуний нуқтани сен қўясан дейишди. Мотивация ошиб кетди. Шукрки, буни уддалай олдик.
- Бунга барибир рақибни яхши ўрганганлигингиз ҳам асосий сабаб бўлди, тўғрими?
- Ҳа, биз аввалроқ Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўқув-машгулот йиғинида иштирок этгандик ва улар билан спарринглар ўтказиб, жуда яхши ўрганганлигимиз қўл келди.
- Профессионал боксдаги жангингиз ҳам маълум бўлди. Ушбу жангга қай даражада тайёрсиз?
- Тўғри, рақибим ва жанг санаси аниқ. Чипталар ҳам тайёр. Фақат шартномаларда баъзи келишмовчиликлар ҳам бор. Барчаси тез орада аниқ бўлади. Агар, келиша олсак, жанг қиламиз!
Фикрлар