Леау икки гранд клуб таклифини рад этди. У нима қилмоқчи?

"Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леау "Реал" ва "Челси" таклифини рад этди. Футболчи "Милан"да қолмоқчи, дея ёзмоқда "La Gazzetta dello Sport" нашри.

Манбанинг хабарига кўра, португалиялик вингер "россонерилар" билан янги шартнома имзолайди. Унинг амалдаги келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

Леау "Милан" келаси мавсум ҳам ЕЧЛда иштирок этишига ишонмоқда. Айнан шу омил уни жамоада қолишга ундаяпти. Клуб ҳозирда 56 очко билан А Серия турнир жадвалида 4-ўринда жойлашган. Жорий мавсум Рафаэл 41 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 9 голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!