Леау "Милан"нинг асосий фигурасига айланади
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ҳужумчи Рафаэль Леаунинг янги шартномаси ҳақида гапирди. Португалиялик ҳали ҳам "россонерилар" раҳбариятига янги битим борасида мурожаат қилгани йўқ.
"Мен Леау билан гаплашдим. Рафа ҳали ҳам "Милан"нинг ривожланиши учун муҳим инсонлардан бири ҳисобланади. Биз раҳбарият билан бараварига шундай хулосага келдик. У "Милан"да ўйнаганидан хурсанд ва мен унинг бу ерда қолишини хоҳлаётганини сезиб турибман.
Леау ҳақиқий чемпион эканлигини исботлайди. У машғулотларда ҳар доим тўғри муносабат билан ишлайди ва 100% борини беради", - деди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, бугун Леаунинг голи "Милан"га "Салернита"нани мағлуб этишга ёрдам берди. "Россонерилар" якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Фикрлар