Леау "Милан"нинг "Тоттенхэм" устидан қозонилган ғалабаси ҳақида гапирди
"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши баҳс борасида ўз фикрларини билдирди.
"Жамоам учун хурсандман. Қийин ўйин бўлишини билардик. Ўйлайманки, яхши натижага эришдик.
Менимча, якуний ҳисоб 3:0 бўлиши керак эди. Сабаби, бизда гол уриш учун кўпроқ имкониятлар бўлди. Лекин энг муҳими - ғалаба қозониш", - деди португалиялик футболчи.
Маълумот ўрнида, Леау ушбу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Фикрлар