Леауга янги харидор чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Астон Вилла» раҳбарияти Олли Уоткинс билан йўллар ажралиши эҳтимоли ортиб бораётган бир пайтда ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги номзод изламоқда. 

Англия клуби диққат марказида турган футболчи сифатида эса «Милан» ярим ҳимоячиси Рафаэл Леау тилга олинмоқда. У ҳақидаги маълумотлар «Football Insider» нашри ҳамда қатор италиялик манбалар томонидан тасдиқланмоқда.

Маълумотларга кўра, «Милан» ўз етакчиларидан бири учун 50 миллион евро атрофида тўлов талаб қилмоқда. Бундан аввал «Галатасарай» клуби 35 миллион евро таклиф этган, аммо бу миқдор италияликлар томонидан бир зумда рад этилган.

Эндиликда асосий савол: «Астон Вилла» шундай катта маблағни сарф этишга тайёрми ёки клублар бошқа, ўзаро мақбул вариант устида келиша оладими? Бу борадаги аниқлик яқин кунлар ичида маълум бўлиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!