Легионеримиз авжида. У кетма-кет голлар уряпти

Беларусь Кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган  "Барановичи" - "Энергетик-БГУ" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, беллашувнинг 88-дақиқасида легионеримиз Бобир Абдихолиқов ҳисобни очди. Бироқ қўшиб берилган дақиқаларда рақиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 

Асосий вақтда ғолиб аниқланмаганидан сўнг навбат экстра таймларга келди. Унда Гришенко томонидан киритилган иккита гол эвазига "Энергетик-Бгу" нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!