Легионеримиз Беларусга қарши ўйнади!

Шаҳбоз Умаров жамоаси – БАТЭ миллий чемпионатдаги танаффусдан фойдаланиб ташкил этилган ўртоқлик учрашувида 21 ёшгача футболчилардан иборат Беларусь ёшлар терма жамоаси  билан куч синашди.

БАТЭ ушбу учрашувда экспериментал таркибдан фойдаланди. Легионеримиз биринчи бўлимда майдонга тушди. Шаҳбоз терма жамоа дарвозасига бир неча марта турли масофалардан зарба берди. Шунингдек, жамоадошларига аниқ тўп узатиб, уларниқ улай позицияга чиқарди. Шунга қарамай, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Ҳамюртимиз иккинчи бўлимда захирага олинди. Майдонга асосан ёш футболчилар туширилди. Ўртоқлик учрашуви 3:1 ҳисобида Беларусь ёшлар терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

БАТЭ миллий чемпионатда 11 та учрашувда саккизта ғалаба, иккита дуранг ва бир мағлубият билан 26 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Шаҳбоз Умаров эса барча учрашувларда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва учта голли пас оширди.

БАТЭ миллий чемпионатдаги навбатдаги беллашувни 12 июнь куни “Нёман” жамоасига қарши ўтказади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Samandar Isayev
06/06/2021 22:59
Nega u terma jamoaga chaqirilmayabdi

Минбар

Барча блоглар